“Навоий буюк даҳо”

“Навоий буюк даҳо”

         Диана: Ассалому алайкум азиз устозлар, ота-оналар, қадрли мактабдошлар! Ҳазрат Навоий номи билан аталган илм масканининг зурриёдлари!

Умрлар бўладики тиригида ўликдир,

Умрлар бўладики, ўлган одам тирикдир.

Ҳа, шоир айтганидек, орадан олти аср ўтишига қарамай Навоий бобомиз биз билан бирга. Ўзбек адабиёти асосчиси, шоир, олим, маърифатпарвар, файласуф, мусиқашунос, давлат арбоби Низомиддин Алишер Навоий бобомизнинг 577 ёшини нишонламоқдамиз.

Айгул: Шу буюк ўғлингни ардоқлаб дилдан,

Халқим, таъзим этсанг арзигай тамом.

Унинг номи билан бирга битилган,

Дунё дафтарига ўзбек деган ном.

Бобомиз Мир Алишер Навоий 1441 йил 9 февралда Ҳирот шаҳрида дунёга келди. Ўткир зеҳнли Алишер болалигиданоқ билимга чанқоқлиги ва шеъриятга меҳри туфайли тенгдошлари орасида ажралиб турарди. Алишердаги улкан истеъдод ва шеъриятга бўлган тенгсиз  муҳаббатни кўрган отаси Ғиёсиддин Кичкина, тоғалари, ўз даврининг таниқли шоирлари Мир Саид Қобулий ва Муҳаммад Али Ғарибийлар унинг тарбиясига алоҳида аҳамият берадилар.

    Шамсиддин: Буюк ўзбек шоири, мутафаккири ва давлат арбоби Алишер Навоийнинг бой ва бебаҳо мероси асрлар мобайнида бизни эзгуликка, меҳр-мурувватга, тинчлик ва дўстликка даъват этиб келмоқда.

Улуғлар улуғи-устоз Навоий,

Қалбларда яшайди асрлар бўйи

Ғазалллар, туюқлар, қитьа, рубоий

Туғилган кунингиз халқларнинг тўйи.

Гулсанам:Ҳирот тупроғида вояга етган,

“Қуш тили” йўлларин мунаввар этган.

Йиллар тўзонидан соғ-омон ўтган,

Навоий бобомлар, буюк одамлар.

Ўзбек шеъриятининг порлоқ қуёши, ўзбек адабий тилини жаҳоншумул юксакларга кўтарган “Хамса” ва бошқа асарлари билан адабиёт  хазинасини бойитган, шеърият мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудига 577 йил тўлди.

Шамсиддин айтади: Ҳурматли меҳмонлар! 2-“А” синф ўқувчилари томонидан тайёрланган “Навоий буюк даҳо” деб номланувчи тарбиявий соатимизни томаша қилинг! Марҳамат!

 

Айгул айтади: Адаб булбул гуёси,

                           Башар руҳи зиёси,

                           Маҳфиратнинг даҳоси-

                           Улуғ бобом Навоий.

Қадиржан Навоий бобомиз ҳақида маълумот келтиради:

Алишер Навоий туркий шеъриятнинг барча жанрларида ижод қилди. У битган рубоийлари шоирни камолот даражасига кўтарди.Навоий “Хамса”сида инсонийлик, халқпарварлик, дўстлик, мамлакатни адолат билан бошқариш ғоялари, шоҳларни инсофга чавириш, айниқса, Ҳусайн Байқаро ва унинг ўғиллари орасидаги қариндошлик ришталарини мустаҳкамлаш ғояларини илгари суради. Бир сўз билан айтганда, комил инсон тушунчаси эътироф этилади.

Гулсанам айтади:

Шариатни ўйлаган,

Тариқатдан сўйлаган,

 Ҳакикатни куйлаган-

Кутлуғ бобом Навоий.        

“Навоий бобом” қўшиғи Билол ижросида.

Шамсиддин айтади: Дилшод билан  Қазина Навоий бобомиз ҳақида маълумот келтиради: Ўзбек тили ва адабиётининг буюк даҳоси Алишер Навоий илм-маърифатни, касбу-ҳунарни кўкларга кўтариб, бу ҳақиқат нурининг ҳаётдаги ўрнини юқори баҳолади. Дарҳақиқат, Навоий туркий миллатни бир байроқ остига бирлаштирган маърифатпарвар шоирдир. Навоий асарлари эл қалбида мангу яшайди.

Қазина: Алишер Навоий 12 ёшида отасидан етим қолди ва Хуросон подшоҳи Абулқосим Бобур хизматига киради. Навоий ўзбек ва форс тилида ижод қилди. “Навоий” ва “Фоний” тахаллусини қўллади.

 

Диана айтади:

 Чин инсонлар инсони,

Тафаккурнинг осмони-,

Адолатнинг посбони

Кутлуғ бобом Навоий.

Шеър: “Алишернинг онаси” Ибадулла Азатбек ва Нурислом

Нурислом: Билмам, қандай аёл бўлган

Алишернинг онаси.

Балки унинг ақлига ҳам

Лол қолган замонаси.

Балки унинг кўзларида

Бўлган оғир бир хаёл.

Балки ғамгин бир зотдир у

Балки шўхчан бир аёл.

И.Азатбек: Балки буюк фарзандига

Териб берган чечаклар.

Балки тунлар унга берар

Айтиб берган эртаклар.

Майлига, у ким бўлсин

Ёлғиз бир сўз маъноси:

Алишернинг онаси у

Навоийнинг онаси у.

Гулсанам айтади: Энди навбатни рақсга берсак. Покиза исмли гўзалимиз  ижросида чиройли рақсни томоша қилинг.

Шамсиддин айтади: Навоий бобомизнинг ҳикматларига навбатни берсак, Бектемир билан Зийнат чақирамиз.

Бектемир: Навоий кўп ўйламасдан оғзика келганни гапириб кетаверадиган кишиларни танқид қилиб: “Оғзига келганни демак нодоннинг иши ва олдига келганини емак ҳайвоннинг иши” дейди. Демак, Навоий ҳар бир сўзни ўз ўрнида ишлатиш лозимлигини таъкидлайди.

Зийнат

Шамсиддин айтади: Ўзбек халқи ҳамиша миллати, урф-одати, қизларининг ибоси, ҳаёси билан фаҳрланиб келган. Энди навбатни  иболи қизларимизга берсак.  Қизлар ижросида коллектив рақс.

Шамисиддин айтади: Навоий бобомиз ҳаёти ҳақида Мақсад маълумот  келтиради:

Мақсад: Навоий ўзбек классик адабиётини янги тараққиёт поғонасига кўтарган буюк сўз санъаткори, истеъдодли энциклопедист олим бўлиб етишди. Жуда қимматли асарлар яратди, илм-фан, санъат ва адабиёт аҳилларига ҳомий бўлди.

 Ғурбатда ғариб шодмон бўлмас эмиш,

Эл анга шафиқу меҳрибон бўлмас эмиш.

Олтин қафас ичра гар қизил гул битса,

Булбулга тикандек ошён бўлмас эмиш.

Шамсиддин айтади: Навоий бобомизни қанчалик мадҳ этсак ҳам камлик қилади. Азатбек ижросида “Навоий бобом” қўшиғи тингланг, азизлар.

Шамсиддин айтади: Ҳар бир халқ ўз ўғлони билан мақтанади. Бизнинг қишлоғимизнинг ҳам мақтанишга арзугилик ўғли Иманбердиев Ҳамза акани эсга олиб, унинг ёзган қўшиқларини ўчмас меросимиз сифатида қадрлаймиз. Марҳамат, 2-“А” синф ўқувчилари ижросида “Сўзоғим” рақсини томоша қилинг. (Вальс)

 

 

 

Айгул айтади: Икбол китобин битган,

                           Кўнгил мулкин забт этган

                           Адли оламга етган-

                         Қутлуғ бобом Навоий

Навоий бобомиз ҳақида Покиза билан Амина “Алишер”шеърини айтади:

 

 Покиза: Жаҳонки  муқаддас нени кўрибди,

Барига онасан, эё қодир ҳаёт.

Беш юз йил наридан боқиб турибди

Нурли бу юзларга нуроний бир зот.

Шу буюк ўғлингни ардоқлаб дилдан,

Халқим, таъзим этсанг арзигай тамом.

Унинг номи билан бирга битилган,

Дунё дафтарига ўзбек деган ном.

Айгул айтади: Навоий бобомиз тўғрисида шеърлар Нигина билан Камила:

Нигина:Беш аср наридан садо келадур

Навоий назмидан наво келадур.

Илм-фан осмонига зиё келадур

Ўзбек забонимга маъно келадур.

Беш аср наридан садо келадур

Навоий назмидан наво келадур.

Камила: Ҳазрати Навоий чекиб ранж ила

Туркий забонимда қилди як қалам.

“Хамса”ни туркийда ўқийди олам

Туркий сўз ҳикматлар унда мужассам

Беш аср наридан садо келадур

Навоий назмидан наво келадур.

Диана айтади:

Балки  қаршингизда  турган  болалар

Келажакда  Бобур,  Навоийлардир.

Ватанимнинг  шаънини  янада  юксакка

Кўтармоққа қодир фидоийлардир.

Ким бўлсалар ҳам топсинлар камол,

Улғайиб бўлсинлар соғлом, баркамол,

Сиз-у биз уларни дуо қилайлик,

Буюк келажакка оқ йул тилайлик.

Мактабимиз фаҳри Алишер  ижросида  «Сўзоқ ўғлониман»қўшиғини тингланг

Айгул айтади: Ўғил болалар ижросида коллектив рақс

 

Гулсанам айтади:

Ўйна гўзал, ўйна дилрабо,

Сен ўйнасанг ўйнайди сабо.

Синфимиз раққосаси Камила ижросида чиройли рақс томоша қилинг.

Айгул айтади:

Даҳо нигоҳи офтоб,

Ҳар бир сўзи бир китоб,

Ақлимга беради тоб-

Кутлуғ бобом Навоий.

 “Одамийлик” ва “Ҳалоллик” ҳақида шеърлар Билол билан Эльярни тингланг:

 Билол:

 Навоий ҳикмати мисоли-қуёш

Маърифат осмонида мангу порлайди.

Ҳар заррин нурида оқил товланиб

Одамийлик сари бизни чорлайди.

Элъяр: 

Омон бўлсин десанг, бу азиз бошинг,

Ҳалол бўлсин десанг, еганда ошинг.

Дилинг тарозибони ақлингни чархла,

Инсоф қувватила ҳар ишни бошла.

Гулсанам айтади: Кўриниш “Навоий ва Байқаро”

Айгул айтади: Гўзал қизимиз Амина ижросида чиройли рақсни томоша қилинг

Гулсанам айтади: Дилшод ижросида “Мен Сўзоқ ўғлониман” қўшиғини тинглаб, томоша қилиннг.

Диана айтади: Навоий бобомизни мадҳ этувчи шеърлар Қадиржан билан Жаудир

 Жаудир: Бир азиз бобом бор дунёда танҳо,

Хуштабиат, хушқомат, мулойим, доно.

Кўнгилларин кенглиги ер, курра осмон,

Кўзлари нуроний ойнаи жаҳон.

Сўзлари сўлмас гул-сочар кўклам-ёз,

Жаҳон зийнатига берар минг пардоз.

Қадиржан: Беш асрки назми саройни

Титратади занжирбанд бир шер.

Темир тиғи етмаган жойни

Қалам билан олди Алишер

Диана айтади: Гўзал қизимиз Айгулнинг ижросида рақс томоша қилинг

 

Гулсанам айтади: Энди навбатни рақсга берсак. “Ўзбегим” коллектив рақси

Гулсанам: Навоий бобомиз ҳаёти давомида ўзбек тили билан бир қаторда форсий тилда ҳам ижод қилиб, ўзидан бой мерос қолдирди.
Навоий бобомиз қолдирган меросни ҳикмат маржонлари тўла денгизга ўхшатиш мумкин. Бу денгизга шўнғиб, имкон доирасида қўлимизга илинган маржонлардан тақдим этишга ҳаракат қилдик.

Нажмиддин Шамсиддин: Дарҳақиқат, Навоий шеърияти дунёни забт этди. Ўзбек мумтоз шеъриятини жаҳонга танитди. Навоий ижоди чексиз уммон.Буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони, давлат арбоби Алишер Навоий. Агар бу зотни авлиё десак, у - авлиёларнинг авлиёси, мутафаккир десак - мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак -шоирларнинг султонидир. Инсон қалбининг қувончу қайғусини, эзгулик ва ҳаёт мазмунини Навоийдек теран ифода этган шоир жаҳон адабиёти тарихида камдан- кам  топилади.

 

Муратбек Диана: Таниқли шарқшунос олим академик Н.И.Кондрадт дейдики: “Келинг, Алишер Навоийдек шоир бўлгани учун қувонайлик! Бизга шундай шоирни арғумон қилган ўзбек халқига катта раҳматлар айтайлик. Уни фақат ўргатмасдан, танқид этмасдан, ўқиб ҳам юрайлик, фақат ўқиб қолмасдан, унинг устига ўйлаб ҳам кўрайлик” деб бежиз айтмаган, албатта.

Эътиборларингиз учун катта раҳмат!

 

Айгул айтади: Буюк ўзбек шоири, улуғ олим ва мутафаккир, давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий ўз даври адабиётнинг ёрқин қуёши бўлган десак муболаға бўлмайди. Хуросонда бош вазир бўлган Навоий ўз даврида маданият ва илм фан ривожланишига улкан ҳисса қўшди.
Ҳурматли меҳмонлар, жажжи болажонлар. Эътиборларингиз учун катта раҳмат! Соғ-саломат бўлинг. Ҳамиша юзларингиздан табассум аримасин!

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Алишер билан булбул

Илгарги замонда Ғиёсиддин кичкина деган кишининг Алишер исмли ўғли бўлган экан. У ёшлигидан уддабуро, зийрак бўлиб ўсибди. Тўққиз ёшга тўлганда эса шеърлар ёза бошлабди. Одамлар у ёзган шеърларни қулоқ        бериб тинглайдиган бўлишибди. Лекин бола ўзига ҳали тахаллус танламаган экан.

     Алишер бир куни янги шеърни ёзибди-да, уни боққа чиқиб баланд овоз билан ўқий бошлабди.Шу пайт боғдаги теракка чирмашган қирқ оғайнининг шоҳида ўтирган булбул Алишернинг ёқимли овозини эшитиб қолибди.Ёш шоирнинг гоҳ қўнғироқдай жарангдор, гоҳ тонг шамолидай майин овози булбулни ўзига мафтун этибди.Қушча дарҳол унинг елкасига қўниб:-Эй, хушовоз шоир, сен ўқиган шеърлар булбулларнинг эрта тонгдаги навосидан ҳам  ёқимли экан. Номингни, билсам бўладими?-дебди.

      -Алишер!-жавоб берибди бола.

       -Билдим, билдим, янги чиққан шоир экансан -да.

Энди ўзингга чиройли бир тахаллус танлаб, шеърларингнинг охирига ўшани қўшиб кетгин. Алишерга булбулнинг бояги «наво» деган сўзи ёқиб қолибди. Шундан кейин ёзган ғазалларининг тагига «Навоий» деб ёзиб қўядиган бўлибди.

Сахна куриниши: Хусайн Байқаро ва Алишер Навоий.

 

Хусайн Байқаро: - Дустим Мир Алишер оқилсиз, яхшилаб фикрлаб куринг.

Ахир Биринчи ўринга қуюрсиз кимни, азиз отангизними ё

муаллимни?

 

Навоий:Абдулазиз - Аввал устозимга бергайман салом.

 

Ҳусайн Байқаро: - Ҳайхот! Нечун? Наҳот отангиздан улуғдир ул зот?

 

Навоий: - Ҳа, отам жой олмиш юрак юракдан, ерга туширдилар

мени фалакдан, устозчи кўнглимни буриб иймонга,

кўтардилар мени ердан осмонга.

 

Ҳусайн Байқаро: - Офарин! Тасанно!

 

 

 

 

 

 

Навоий номли умум ўрта мактаби

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

             Тарбиявий соат

Мавзу:Навоий буюк даҳо



 

0 пікірлер

Пікір қалдыру

Есім:*
E-Mail:
  • bowtiesmilelaughingblushsmileyrelaxedsmirk
    heart_eyeskissing_heartkissing_closed_eyesflushedrelievedsatisfiedgrin
    winkstuck_out_tongue_winking_eyestuck_out_tongue_closed_eyesgrinningkissingstuck_out_tonguesleeping
    worriedfrowninganguishedopen_mouthgrimacingconfusedhushed
    expressionlessunamusedsweat_smilesweatdisappointed_relievedwearypensive
    disappointedconfoundedfearfulcold_sweatperseverecrysob
    joyastonishedscreamtired_faceangryragetriumph
    sleepyyummasksunglassesdizzy_faceimpsmiling_imp
    neutral_faceno_mouthinnocent
Кодты еңгізіңіз: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив